Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада 1,2 мингдан ортиқ намойишчи қўлга олинди
Президентлик сайлови натижаларига қарши намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши ҳалок бўлди.
Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин бошланган тартибсизликлар вақтида қўлга олинганлар сони 1,2 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Боливар миллий гвардияси баёнотида айтилади.
Хабарда айтилишича, ҳибсга олинган фаоллар АҚШ, Перу, Чили ва Колумбияда махсус тайёргарликдан ўтган. Расмийлар уларни «кўчаларда терроризм ва зўравонликни қўзғатганликда» айбламоқда.
Мамлакат президенти Николас Мадуронинг сўзларига кўра, АҚШдан мамлакатга келган венесуэлаликлар 80 фоизи жиноий фаолият билан шуғулланган.
Боливар республикаси бош прокурори Тарек Уилям Саабга кўра, намойишлар чоғида 77 нафар хавфсизлик кучлари вакили жароҳатланган.
28 июл куни Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Венесуэла Миллий сайлов кенгаши амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,2 фоиз овоз билан учинчи олти йиллик муддатга қайта сайланганини маълум қилди.
Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилмоқда.
Сайлов натижаларига қарши намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши, жумладан, ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025