Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги тартибсизликларда 80 дан ортиқ ҳарбий ва полициячи жароҳат олди
Венесуэла бош прокурори вандализм содир этганлар қонун олдида жавоб беришини айтди.
Венесуэладаги намойишлар чоғида 80 дан ортиқ ҳарбий ва полициячи яраланган. Бу ҳақда бош прокурор Тарек Уилям Сааб маълум қилди.
Сааб Каракасдаги матбуот анжуманида, мамлакатдаги тартибсизликларнинг кўплаб иштирокчилари ҳатто президентлик сайловларида овоз беришда ҳам қатнашганини айтди.
«Вандализмни содир этганлар узоқ муддатли судланганлик ҳолатига эга. Улар Уго Чавес ҳайкаллари, шифохоналар ва полиция машиналарига зарар етказган. Биз фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз ва қонуний чоралар кўрамиз», - деди у.
Унга кўра, ҳокимият конституция доирасида тинч намойишлар ўтказган фуқароларни ҳурмат қилади, аммо бузғунчиликка йўл қўйганлар қонун олдида жавоб беради.
28 июл куни Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Венесуэла Миллий сайлов кенгаши амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,2 фоиз овоз билан учинчи олти йиллик муддатга қайта сайланганини маълум қилди.
Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилмоқда.
Сайлов натижаларига қарши намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши, жумладан, ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025