Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция полицияси Олимпиада бошланганидан бери 180 кишини қўлга олди
Олимпиададаги хавфсизликни ўн минглаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таъминлаяпти.
Франция полицияси Парижда 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари бошланганидан бери 180 кишини қўлга олди.
Бу ҳақда 2 август, жума куни Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен пойтахт ва унинг атрофидаги ҳуқуқ-тартибот ҳолатини шарҳлар экан, журналистларга маълум қилди.
2024 йил бошидан буён пойтахт Париж ва унинг атрофидаги ҳудудларда жиноятчилик даражаси кескин пасайган, деди вазир пойтахт четидаги Сен-Дени коммунасидаги полиция бўлимига ташрифи чоғида.
Дарманеннинг айтишича, 1 январдан бери минтақада зўравонлик билан ўғрилик 24 фоизга, автомобил ўғирлаш 10 фоизга, жамоат транспортида зўравонлик 40 фоизга камайди.
Идора бошлиғининг айтишича, Олимпиада бошлангандан бери полиция зўравонлик ҳаракатларини режалаштирганликда гумонланган шахсларни қўлга олган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яқинлашиб келаётган теракт ҳақида маълумот олмаган.
Халқаро спорт мусобақаси бошланганидан бери полиция 200 кишига қарши чора кўрди, улардан 180 нафари қўлга олинган, дейди Дарманен.
26 июл куни Париждаги Сена дарёсида очилиш маросими билан бошланган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 11 август куни якунланади.
Олимпиада хавфсизлигини 35 мингга яқин полиция ва жандармлар, 18 минг ҳарбий хизматчи ва минглаб хусусий хавфсизлик ходимлари таъминламоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025