Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 давлат орасида 78-ўринни эгаллади
Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунос ўртасида сўров ўтказилган ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланган.
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади. Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунос ўртасида сўров ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.
Индекс 8 та индикаторни, жумладан, ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги, коррупциядан холилик, давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги), асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролик ва жиноий одил судлов кабиларни ўз ичига олади.
Қайд қилинишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичлари яхшиланган.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025