Спорт | 01:34 / 03.08.2024
20194
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Ҳасанбой Дўсматов дербида иродали ғалабага эришиб яримфиналга йўл олди, Тўрабек Ҳабибуллаевда мағлубият

Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида чоракфинал баҳслари давом этмоқда. 

-51 кг вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов оғир жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссинов устидан 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди ва камида бронза медалини кафолатлади. 

Дўсматов финал йўлланмаси учун 4 август куни Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади. 

Бунгача ўзбекистонликлардан Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди. 

-80 кг вазнда эса Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра Олимпиада чемпиони, кубалик Арлен Лопес билан муносиб жанг ўтказди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этди.

Мавзуга оид