Полша президенти МСК бўйича тузатишларни Конституциявий суд текширувига юборди
Миллий судялар кенгашини шакллантиришга киритилган тузатишлар шуни кўрсатадики, МСК таркиби ҳозирги каби Сейм томонидан эмас, балки тўғридан тўғри ва яширин сайловларда Полшадаги барча судялар томонидан белгиланади.
2023 йил октябр ойида бўлиб ўтган сайловларда марказий сўл коалицияга мағлуб бўлгунга қадар саккиз йил давомида ҳокимиятда бўлган миллий консерватив «Қонун ва адолат» (PiS) партияси вакили ҳисобланувчи Полша президенти Анжей Дуда янги ҳукумат томонидан Миллий судялар кенгашини тузиш ишлаб чиқилган тузатишларни Конституциявий судга кўриб чиқиш учун тақдим этди. Бу ҳақда 2 август, жума куни Полша президенти девони раҳбари Малгожата Папроцкая маълум қилди.
Дуданинг Полша давлати раҳбари сифатида имзосисиз тегишли тузатишлар тўғрисидаги қонун кучга кирмайди.
Полша Миллий судялар кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар
Polskie Radio ўз веб-сайтида эслатганидек, Миллий судялар кенгаши ваколатига бошқа нарсалар қатори Олий суд, шунингдек, умумий, маъмурий ва ҳарбий судлар судяларини тайинлаш бўйича президентга таклифлар киритиш киради.
Миллий судялар кенгаши тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишлар мазкур органнинг 25 нафар судясидан 15 нафарини сайлаш тартибини ўзгартиради. Хусусан, МСК таркиби ҳозиргидек Сейм томонидан эмас, балки Полшадаги барча судьялар томонидан тўғридан тўғри ва яширин сайловларда белгиланиши кўзда тутилган.
«2017 йилда МСК тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлардан сўнг лавозимга киришган судялар ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Янги кенгаш аъзолари сайлангандан сўнг, амалдаги судялар мандатларини йўқотадилар», - дея аниқлик киритди Polskie Radio апрел ойида.
Дуда айнан шу нарсани танқид қилди. Унинг фикрича, судяларни фақат лавозимга киришган санасидан келиб чиқиб МСКга сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос йўқ.
Еврокомиссиянинг Полшага қарши эътирозлари
2018 йилда PiS партияси бошчилигидаги Полша ҳукумати қонун қабул қилди, унга кўра МСКнинг 15 нафар судяси Сейм томонидан белгиланади. Шу муносабат билан Полша Европа комиссияси билан зиддиятга эга эди. Европа Иттифоқи Адлия суди ҳам МСКнинг мустақил эмаслигини танқид қилди.
Бироқ ҳозирда Еврокомиссиянинг Полшага қарши даъвосини кўриб чиқиш тўхтатилди, чунки мамлакат бош вазир Доналд Туск бошчилигидаги янги ҳукумат суд ҳокимияти мустақиллигини тиклашга ваъда берди.
Мавзуга оид
20:58 / 27.11.2024
Полша бош вазири Болтиқ денгизида ҳарбий-денгиз полициясини яратишни таклиф қилди
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
16:02 / 20.11.2024