Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сиёсий маҳбуслар Германияда бундесвер касалхонасига жойлаштирилди
Федерал разведка хизмати ва Жиноят ишлари бўйича федерал идора ходимлари Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озодликка чиққан шахслар билан учрашади.
Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган 13 киши Германияга етиб келгач, Кобленцдаги Германия қуролли кучлари (Бундесвер) госпиталида бир муддат бўлади. Улар камида шу дам олиш кунлари тиббий муассасада қолишлари кутилмоқда, деб ёзади Tagesspiegel 3 август, шанба куни ҳукумат доиралари суҳбатдошига таяниб.
Янги беморлар билан музокаралар, хусусан, Федерал разведка хизмати ва Федерал жиноят ишлари бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилади. Tagesspiegel қайд этишича, Бундесвер касалхонаси қўшимча хавфсизлик назорати остида бўлади.
Озод қилинганлардан бири, россиялик мухолифатчи сиёсатчи Иля Яшин 2 август куни Deutsche Welle’нинг Бонндаги офисида журналистлар билан учрашувда шифокорлар кузатуви ҳақида гапирди. Унга кўра, немис шифокорлари Россия Федерациясидан келганларда D витамини етишмаслигини аниқлаган.
Россия ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинуви
1 август куни Туркия пойтахти Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Россия Федерацияси 16 кишини, шу жумладан Беларусда афв этилган Германия фуқаросини топширди. 10 киши Москвага қайтди - рус жосуслари, уларнинг икки фарзанди, киберфирибгарлар ва «ФСБ» ходими Вадим Красиков.
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025