Жаҳон | 16:08 / 04.08.2024
9205
3 дақиқада ўқилади

АҚШ учинчи жаҳон уруши шароитида Россия ва Хитойга қандай қаршилик қилишини аниқлаштириб олди

АҚШдагилар айнан ҳозирги пайтда Украинада учинчи жаҳон уруши бошланиш-бошланмаслик масаласи ҳал бўлаётгани таъкидлашган. Бир вақтнинг ўзида, Америка ҳокимиятидагилар энг ёмон сценарийда Россия ва Хитойга қарши бир ўзлари мустақил кураша олмаслигини қайд этишган.

Фото: Spc. Hubert Delany III/U.S. Army/AP

Конгрессдагилар АҚШ мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошилиш учун бир қатор қадамларни ташлаши кераклигидан огоҳлантирмоқда. Бу Конгресснинг миллий мудофаа стратегияси бўйича комиссиясининг ҳисоботида акс этган.

Пентагон ўз доктринасга кўра фақат битта кучли рақибга қарши кураша олади, бир вақтнинг ўзида ҳам Россия, ҳам Хитойга қарши қарши туриш учун Америка қўшинларида имконият кам. Ҳисоботда қайд этилишича, учинчи жаҳон уруши бошланган тақдирда АҚШ иттифоқчиларнинг ёрдамига таянишга мажбур бўлади.

Шунингдек, миллий мудофаа стратегияси бўйича комиссия АҚШ тўқнаш келган глобал таҳдидлар 1945 йилдан буён энг хавфли кўринишга келганидан огоҳлантирган. Бир вақтнинг ўзида Вашингтон кучлар мувозанати тўхтовсиз Хитой томонга оғиб бораётганининг олдини олиш учун қатъий қадамлар ташлашни тавсия этмоқда.

Ҳисоботда шунингдек можароларнинг янги кўриниши ва технологияларнинг жанговар ҳаракатларга тезкор интеграцияси бўлиши контекстида Россия-Украина уруши тилга олинган. Комиссиянинг қайд этишича, кенг кўламли можаролар мудофаа саноати комплекси имкониятларининг жузъий ўстирилишини, шунингдек, замонавий шарт-шароитларда эски қурол-яроғлардан фойдаланишни талаб қилади.

Бундан ташқари, ҳисоботда айтилишича АҚШ мудофааси учун харажатлар ўсиб бораётган бюджет тақчиллигини ошириб юбормаслиги керак. Шу сабабли улар янги солиқлар жорий этиш, қисқартирилиши талаб этиладиган ижтимоий эҳтиёжлар учун харажатларни ислоҳ қилиш билан баб-баравар олиб борилиши лозим.

Миллий мудофаа стратегияси бўйича комиссия Американинг жорий ҳарбий доктринаси эскиргани ва рискларни айланиб ўтишга мажбур қилишига урғу берган. Шу сабабли АҚШ ҳукуматига катта харажатларни талаб этувчи узоқ муддатли ишланмалардан воз кечиш ва оммавийликка эътиборни кучайтириш тавсия этилган.

“АҚШ Мудофаа вазирлиги кечиктирмасдан барча асосий қуролланиш тизимларини манёврлик, мослашувчанлик ва узоқроқ яшаб қолиш бўйича қайта кўриб чиқиши керак. Яна бир жанг майдонига айланувчи космик ва кибермуҳит соҳасидаги мудофаа учун кўпроқ пул тикиш керак”, — дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Америка қўшинлари ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида, пилотсиз парвоз қурилмаларига қарши курашиш, радиоэлектрон кураш имкониятлари ва узоқ масофага ўт очиш бўйича ўз имкониятларини кенгайтириши лозим. Бу ҳолда, денгиздаги қарама-қаршиликларда АҚШ флотнинг пилотсиз платформаларнинг узоқ масофани нишонга оладиган ўқ-дорилар билан ёпирилма зарба бера олиш имкониятларига таяниши керак бўлади.

Украинадаги уруш масаласида миллий мудофаа стратегияси бўйича комиссия АҚШ тажриба ошириш ва замонавий жанг майдонида янги технологияларни фаол жорий этиш важидан ўз иштирокини янада кенгайтириши лозимлигини қайд этган.

Мавзуга оид