Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда мигрантларга қарши талончилик ва намойишлар давом этмоқда. Фотосуратлар
Бу воқеаларга Россияга алоқадор бўлган сайт тарқатган фейк ҳам туртки бўлди.
Буюк Британияда ултраўнг гуруҳлар томонидан ташкиллаштирилган намойишларда ва талончиликларда иштирок этган 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда BBC.
Ҳафта давомида Лондон, Бристол, Белфаст, Саутпорт, Ҳалл, Ливерпул, Манчестер, Сток-он-Трент ва Блэкпул каби шаҳарларда тартибсизликлар бўлиб ўтди, дея ёзади The Guardian. Намойишчилар мигрантлар ва полициячилар билан тўқнашувларга киришган, полиция участкалари, дўконлар ва масжидларни вайрон қилган, турли давлат муассасаларига ўт қўйган. Қатор шаҳарларда миллатчиларнинг чиқишларига қарши аксилфашистик намойишлар уюштирилган.
Илк тўлқинлар Саутпорт шаҳрида юзага келганди, бу ерда 29 июл куни пичоқ билан қуролланган жиноятчи Hope of Hart болалар рақс клубига бостириб кириб, олти ёшдан тўққиз ёшгача бўлган уч нафар қизалоқни ўлдирганди. Гумонланувчи қўлга олинган. У қўшни шаҳар Бэнксдан келган 17 ёшли ўсмир бўлиб чиқди.
Саутпортдаги дафн маросимига ислом динига қарши Англия мудофаа лигаси (English Defence League) гуруҳи тарафдорлари орасидаги миллатчилар ҳам келишди — улар маросимдан маҳаллий масжидга ҳужум қилишга баҳона сифатида фойдаланишди. Шаҳардаги тартибсизликлар вақтида камида 39 нафар полициячи жароҳатланди.
The Telegraph газетаси хабар беришича, меҳнат муҳожирларига қарши погромларни Channel3 Now сайти орқали тарқатилган дезинформациялар тўлқини келтириб чиқарган. Америка янгиликлар агентлиги сифатида ниқобланган мазкур ресурсда Саутпортдаги ҳужумни «17 ёшли мусулмон, қочқин Али Ал-Шакати» амалга оширгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилган.
Аслида гумонланувчи Аксел Рудакубан бўлиб, у 2006 йилда Кардиффда, Руандадан келганлар оиласида туғилган ва бутун умри давомида Буюк Британияда яшаган.
Channel3 Now нашридаги эслатма Х ижтимоий тармоғида мунтазам равишда фитна назариялари тарқатиш билан шуғулланувчи блогер Берни Споффортнинг постидан икки дақиқа ўтиб жойлаштирилган. Блогер ўз твитида Ал-Шакати номини тилга олган, аммо кейинроқ ҳеч бир изоҳсиз ўз твитини ўчириб юборганди. Channel3 Now сайтининг атиги уч минг фолловери бор аккаунтига жойлаштирилган твит эса ижтимоий тармоқда 27 миллион марта кўрилган.
Ўйлаб топилган жиноятчи ҳақидаги хабар бошқа нашрларда қайта жойлаштирилди ҳамда инглиз ултраўнгчилари етакчиси Томми Робинсон, блогер Эндрю Тейт, тадбиркор Дункан Баннатайн каби фикр етакчилари томонидан кенг тарқатилди. Бу кампания эса тартибсизликлар қўзғатишда муҳим рол ўйнади, дея қайд этади нашр.
Ҳозирда Channel3 Now ўзини ҳақиқий ва сохта янгиликлар агрегатори сифатида тақдим этади. Шу билан бирга, The Telegraph нашри аниқлашича, ушбу ресурснинг ютуб-канали 2012 йилда очилган — унда Ижевскдаги автопойга ишқибозлари ҳақидаги рус тилидаги видеоҳисоботлар жойлаштирилган. 2019 йилда канал номи ва профил ўзгартирилган — унда Покистон ҳақида инглиз тилидаги роликлар жойлаштирила бошлаган. Channel3 Now домени Литвада рўйхатга олинган ва Покистоннинг икки фуқаросига тегишли ҳисобланади.
Саутпортдаги тартибсизликлар, 30 июл
James Speakman / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA
Лондон, 31 июл
Jordan Pettitt / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA
Ҳартлпул, 31 июл
Сандерленд, 2 август
Манчестер, 3 август
Лидс, 3 август
Hollie Adams / Reuters / Scanpix / LETA
Hollie Adams / Reuters / Scanpix / LETA
Ливерпул, 3 август
Халл, 3 август
Бристол, 3 август
Yat Him Wong / Cover Images / Scanpix / LETA
Yat Him Wong / Cover Images / Scanpix / LETA
Белфаст, 4 август
Jonathan McCambridge / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA
Jonathan McCambridge / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025