Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мовий денгиз, ҳайратланарли соҳиллар, денгиз устидаги меҳмонхоналар — нима учун Ҳургадага саёҳат қилишингиз керак?
Asialuxe travel жамоаси янги саёҳат йўналишини очди — Ҳургада, Қизил денгиз бўйидаги гўзал курорт шаҳар. Бу шаҳарда нархлар нисбатан арзон, меҳмонхоналар хилма-хил, курортлар еса ниҳоятда жозибали. Мисрдаги "Малдив" Гифтун оролига саёҳат, денгиз устида қурилган Elgouna бўйлаб қайиқда сайр, юқори даражадаги сервис сизни ҳайрон қолдириши аниқ. Kun.uz Ҳургадада ташриф буюриш мумкин бўлган энг яхши жойлар ва меҳмонхоналар ҳақида фотоҳикоя тайёрлади.
Kun.uz Ўзбекистондаги етакчи тур компаниялардан бири — Asialuxе travel билан ҳамкорликда ўзбекистонликлар учун янги саёҳат йўналиши — Ҳургадани кашф қилишга қарор қилди.

Ушбу фотоҳикояда турист сифатида бизни ҳайрон қолдирган Ҳургаданинг гўзал манзаралари ҳақида ҳикоя қиламиз. Бу ерга албатта саёҳат қилишингиз учун сабаблар кўп.
Ҳургада - Мисрнинг Қизил денгиз соҳилида 40 кмга чўзилган курорт шаҳри. Кўплаб ресторанлар, барлар ва тунги клублар мавжуд эски шаҳар Эл-Даҳарда эса анъанавий Миср қаҳвахоналари ва бозорлари жойлашган. Ҳургаданинг кўплаб курорт меҳмонхоналари ўзининг қумли пляжларига эга. Биз бу ерда бир меҳмонхонада кўрган пляжимизни бошқасида кўрмадик, улар шу қадар турфа хил.
Aйниқса, Мисрнинг бу курорт шаҳрида рус тилида гаплашувчиларни кўп учратамиз деб ўйламаган эдик. Ҳургаданинг жами аҳолисининг 50 фоизини мисрликлар, 50 фоизини еса чет елликлар ташкил қилади. Чет елликларнинг 30 фоизи эса рус тилида гаплашувчилар, 10 фоизи немис тилида гаплашувчилар, қолган 10 фоиз эса бошқа миллат вакилларидан иборат. Шунинг учун бу ерда саёҳат қилиш истагида бўлсангиз, тил бареридан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Сервис кўрсатувчиларнинг аксарияти рус тили, инглиз тилида эркин мулоқот қила олади. Шаҳар хавфсиз ва тинч. Aйниқса, дам олиш масканларида маҳаллий аҳоли яшамайди.

Саёҳатимизнинг бир кунини Гифтун оролига саёҳат қилишга бағишладик. Шаҳардан 45 дақиқалик масофани яхтада босиб ўтдик, бу бизга Қизил денгизнинг бор гўзаллигидан баҳраманд бўлишга ёрдам берди. Гифтун оролида 4 та пляж бор, биз борган жой — Маҳмуа пляжи эди. Бу жой Малдив оролларига ўхшаб кетади. Чунки пляж оппоқ қум билан қопланган, денгиз суви бошқа жойлардаги пляжлардан кора кўпроқ мовий кўринади, пляж эса дам олишга қулай.
Ҳургада уч қисмдан иборат. Биринчиси, эски шаҳар — Эл-даҳар, Мисрнинг ҳақиқий, анъанавий қиёфаси шу ерда. Иккинчиси — Эскала, Ҳургаданинг маъмурий маркази. Бу ерда дўконлар, бозорлар, кафе ва ресторанлар, клублар жойлашган, маҳаллий аҳоли шу ерда яшайди. Учинчиси еса, Саҳл Ҳашиш дам олиш масканлари. Шаҳардан 20-25 дақиқа узоқликда турли хизматлар ва пляжларни таклиф қилувчи меҳмонхоналар жойлашган.
Дам олиш зоналаридан энг машҳурлари Elgouna ва Саҳл Ҳашиш ҳисобланади. Саҳл Ҳашиш янги туристик зона, 9 та меҳмонхона фаолият юритади. Уларнинг барчаси денгиз бўйида қад ростлаган. Бу ерда Asialuxе travel билан ўз дидингиз ва ҳамёнингизга мос меҳмонхонани танлашингиз мумкин. Биз саёҳат қилган меҳмонхоналарнинг айримлари қуйидагилар:
"Pickalbatros Citadel Hotel" "— бизни тўлиқ тошдан қурилган архитектураси билан ҳайратга солди. 3 та сузиш ҳавзаси ва бассейнларни ўз ичига олган бу меҳмонхона Қизил денгизга қараган панорама манзарали хоналарини таклиф қилади. У яқин атрофдаги тоғлардан кесилган табиий маржон тошлардан қурилган.


Baron Palace Sahl Hasheesh — Қизил денгиз соҳилидаги Саҳл Ҳашиш кўрфазининг қоқ марказида жойлашган бўлиб, ҳайратланарли манзаралар ва қишда иситиладиган бассейнларга эга. Меҳмонхона дивинг ва сноркелинг хизматларини таклиф қилади. Учта 4 қаватли бинодан иборат, унинг дизайни арабча саройларга монанд ишлаб чиқилган.
Premiere Le Reve — Саҳл Ҳашиш кўрфазидаги бу 5 юлдузли меҳмонхона, чучук сув ва денгиз суви билан тўлдирилган бассейнлар, юқори қаватда жойлашган сузиш ҳавзалари, хусусий пляж, спорт клуби, курортар ва ресторанларни таклиф қилади.


Rixos Premium Magawish — Қизил денгизнинг феруза рангли сувлари; тоза қумли пляж, денгизга шўнғиш каби машғулотларни таклиф қилади. У спорт ишқибозлари учун муносиб дам олиш маскани. Aйниқса, ўзининг от фермаси ҳам бор. Ҳаво иссиқ ва тупроқ қуруқлигига қарамай, Rixos ҳудуди тўлиқ яшил дарахтлар билан қопланган.
Elgouna — кичик Венеция
Ўз қўриқлаш хизматига эга Elgouna янги, замонавий курорт шаҳарча ўлароқ Ҳургадада қад ростлаган. Уни биз кичик Венеция деб атадик. Чунки бу кичик шаҳар сув устида қурилган, барча меҳмонхоналар сув бўйида шундай жойлаштирилганки, уларни кўприклар бир-бирига боғлайди.



Elgouna'да Ҳургаданинг энг бой одамлари ўзининг виллаларини қурган, яхталарини жойлаштирган. Бу ерда дунё юлдузлари — Aнжелина Жоли, Том Ҳанкс, футболчи Муҳаммад Салоҳнинг виллалари бор.
Биз бу ерда сиз ташриф буюришингиз мумкин бўлган айрим меҳмонхоналар рўйхатини туздик:
Мавзуга оид
17:00 / 24.05.2025
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
09:00 / 21.05.2025
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
11:00 / 08.03.2025
Asialuxe Travel – Expedia Group билан стратегик ҳамкорликка эга Марказий Осиёнинг биринчи туроператори
17:45 / 27.02.2025