ОАВ: АҚШ ва Исроил Эроннинг зарбасини душанба куни кутмоқда
Америка ва Исроил мулозимлари Эрон 5 август, душанба куни Исроил ҳудуди бўйлаб зарба бериши мумкинлигини кутишмоқда.
Axios порталининг ёзишича, Яқин Шарққа АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг раҳбари Майкл Курилла етиб келган.
Генералнинг минтақага ташрифи Исроилнинг Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” билан муносабатлари қизғин ҳолатга келмасдан аввал режалаштирилган. Бироқ, энди у ўз ташрифидан Исроилни 13 апрел кунги Эрон ҳужумидан сақланишда ёрдам берган халқаро ва минтақавий коалицияни яна бир бор сафарбар қилиш учун фойдаланиши кутилмоқда..
Axios порталининг эслатишича, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” етакчилари Ливандаги шиалар ҳаракати бош ҳарбий қўмондони Фуад Шукур ва ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун қасд олишга қасам ичган. Эрон ва Фаластин ҳаракати бу ҳаракатлар учун жавобгарликни Исроил зиммасига юклашган, бироқ Исроил ҳукумати қотилликларга алоқадорлигини тан ҳам олмаган, инкор ҳам этмаган.
Ўз навбатида, АҚШ Эроннинг Исроилга эҳтимолли ҳужуми доирасида ўзининг Яқин Шарқдаги кучлари сонини оширишда давом этмоқда, минтақага янада кўпроқ ҳарбий кемалар ва қирувчи самолётларни жўнатмоқда.
Америкалик мулозимларнинг кутилмаларига кўра, Эроннинг жавоб ҳаракатлари 13 апрелда Исроилга қилинган ҳужум сценарийси бўйича бўлиб ўтади. Бироқ, бу сафаргиси янада миқёслироқ бўлиши мумкин, бунда Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
14:54 / 22.11.2024