Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ҳания ўлдирилиши ортидан БМТ ХК ва ИҲТ фавқулодда йиғилиши чақирилишини эълон қилди
Биз мусулмон давлатларидан оккупацион режимнинг ҳаракатларига жавобан бирдамликни кутамиз, деди эронлик расмий.
Эрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилиши ортидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг (БМТ ХК) фавқулодда йиғилишини чақирди ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) йиғилишини талаб қилди.
Теҳрон Туркия билан Фаластин масаласида маслаҳатлашувлар олиб бормоқда, деди Эрон расмийси. У Туркия давлати ва халқига Фаластинни кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Мусулмон давлатларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги давлат терроризми ва Исроилнинг қотилликлари олдини олиши мумкин, аммо бу бирлик ва куч ҳали керакли даражада намоён бўлмади, деди расмий.
Эрон вакили мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга уринишларга жавобан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.
«Мусулмон давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Фаластин халқи ҳуқуқларини поймол қилаётган оккупацион режимга қарши бирлашишларини, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўришларини кутамиз. Кўп соҳаларда санкциялар жорий этилишини кутамиз», — деди расмий.
Агар Исроилнинг хатти-ҳаракатлари тўғри қораланмаса, Эрон БМТ Низоми 51-моддасида кўрсатилган ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланади ва тийиб туриш чораларини кўради, дея огоҳлантирди у.
Агар халқаро ҳамжамият Исроилнинг Дамашқдаги Эрон элчихонасига ҳужумига керакли жавобни берганида эди, бугун Исроил бошқа давлат ҳудудига ёки бу давлатнинг расмий меҳмонига ҳужум қилишга журъат эта олмасди, дейди расмий.
Теҳронда ҲАМАС етакчисининг ўлдирилиши
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Эрон янги сайланган президенти Масъуд Пизишкиён инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга келганди.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) 31 июл куни эрталаб Эрон пойтахтида Исмоил Ҳания қароргоҳига зарба берилгани ҳақида маълумот тарқатди.
Эрон ва ҲАМАС Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади. Бироқ Исроил расмийлари воқеага изоҳ беришдан ўзини тийиб турибди.
Исмоил Ҳания 2017 йил 6 май куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланган эди. У бу лавозимда Холид Машал ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025