Исроил армияси Ғазодаги шифохона ҳудудига ҳужум қилди
Зарба натижасида қурбонлар ва ярадорлар бор.
Исроил аскарлари блокада остидаги Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр ал-Балоҳ шаҳридаги "Ақсо қурбонлари" касалхонаси ҳовлисида чодирларда қолган фаластинликларга қарата ўқ узди.
Маҳаллий манбаларга кўра, ҳужум оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар жароҳатланган.
Ижтимоий тармоқлардаги кадрларда тиббиёт муассасаси ҳудудида ёниб кетган чодирларни кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Исроил кучлари Дайр ал-Балоҳдаги фаластинлик ал-Ҳасенат оиласининг уйини бомбардимон қилди. 3 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор.
Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужумида камида 8 фаластинлик ҳалок бўлди, 8 нафари яраланди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида блокададаги Ғазо секторида 39 550 киши ҳалок бўлди, улардан камида 16 314 нафари болалар ва 10 980 нафари аёллар, 91 мингдан ортиқ инсон яраланган.
Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда.
Мавзуга оид
21:41 / 26.11.2024
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024