Жаҳон | 14:40 / 05.08.2024
2457
1 дақиқада ўқилади
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
Шунингдек, полиция Йоханнесбургда одам ўғирлашда иштирок этганликда гумон қилинган икки кишини қўлга олди.
Жанубий Африка республикаси (ЖАР) полицияси одам савдогарлари томонидан ўғирлаб кетилган 90 нафар эфиопиялик ноқонуний муҳожирни озод қилди.
ЖАР полициясининг маълум қилишича, улар Йоханнесбургда кейинчалик тўлов ундириш эвазига ўғирлаб кетилган Эфиопия фуқаросини қутқаришга қаратилган операция давомида озод қилинган.
Полициянинг таъкидлашича, одамлар «ғайриинсоний шароитда» битта бинонинг хоналарига қамаб қўйилган.
Шунингдек, полиция воқеага алоқадорликда гумон қилинган икки кишини бинода қўлга олди.
Мавзуга оид
13:16 / 18.11.2024
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
10:50 / 02.11.2024
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
22:05 / 22.10.2024
“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад
11:30 / 19.10.2024