Спорт | 22:54 / 05.08.2024
16003
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Марокаш – Испания ўйинида ўзбекистонлик бош ҳакам жароҳат олиб майдонни тарк этди

Париж-2024 Олимпиадаси яримфинали доирасидаги Марокаш – Испания ўйинида футболда камдан-кам кузатиладиган воқеа рўй берди.

Фото: Getty Images

Учрашувни бошқариб бораётган ўзбекистонлик Илгиз Танташев 14-дақиқада испаниялик футболчининг унга келиб тўқнашганидан кейин ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Жароҳат олган бош ҳакам ўрнини захирадаги ҳакам Гленн Нюберг эгаллади.

37-дақиқада Нюберг VARга мурожаат қилиб, испанлар дарвозасига пеналти белгилагач, марокашликлар ҳужумчиси Раҳимий ҳисобни очди.

Қайд этиш жоиз, Илгиз Танташев майдонни тарк этгач, Нюберг ўрнига захира ҳаками сифатида ишлади. Қанотларда ҳам ўзбекистонлик Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси турнирнинг 1-турида Испанияга мағлуб бўлганди – 1:2.

Мавзуга оид