Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TikTok Европа Иттифоқи фойдаланувчиларига видео томоша қилганлик учун пул тўлашни тўхтатади
Еврокомиссияга кўра, рағбатлантириш дастури «болалар орасида қарамликни юзага келтириши мумкин бўлган хатарларни олдиндан яхшилаб баҳоламасдан» ишга туширилган.
Европакомиссия TikTok платформасига рақамли хизматлар тўғрисидаги Европа қонунчилигини бузаётган TikTok Lite иловасидаги рағбатлантириш дастурини олиб ташлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Европа комиссиясининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда сўз боради.
Рағбатлантириш дастури фойдаланувчиларга видео кўриш, лайклар, обуна ва дўстларни таклиф қилиш каби маълум «вазифаларни» бажарганлик учун балл ишлаб олиш имкониятини беради. Еврокомиссияга кўра, ушбу дастур «платформаларга, айниқса, болалар қарамлигини юзага келтириши мумкин бўлган хатарларни олдиндан яхшилаб баҳоламасдан ва хавфни камайтирадиган самарали чоралар кўрилмасдан» ишга туширилган.
Қайд этилишича, TikTok ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқи ҳудудида ўз иловаларидан рағбатлантириш дастурини бутунлай олиб ташлаш ва тақиқни четлаб ўтадиган бошқа ҳар қандай дастурни ишга туширмаслик мажбуриятини олган. Мазкур мажбуриятга риоя қилмаслик рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуннинг бузилишига тенглаштирилади ва жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Ушбу қарор билан Еврокомиссия TikTok Lite Испания ва Францияда ишга туширилганидан кейин, 22 апрель куни ижтимоий тармоққа қарши очган ишини расман ёпди.
TikTok’ка қарши 19 февраль куни очилган бошқа бир тергов давом этмоқда. Брюссел маълумотларига кўра, унда «вояга етмаганлар ҳимояси, реклама шаффофлиги, маълумотлардан фойдаланиш имконияти, шунингдек, аддиктив дизайн ва зарарли контентга боғлиқ» масалалар ҳақида гап кетмоқда. Агар TikTok DSA қоидаларини бузганликда айбдор деб топилса, ижтимоий тармоқ ўзининг бутун дунё бўйлаб айланма маблағининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортилади.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
23:52 / 04.04.2025