Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик спортчилар 2024 йилги Олимпиадада олтин ва бронзани қўлга киритди
Бирданига икки украиналик спортчи – Ярослава Магучих ва Ирина Герашченко аёллар ўртасида баландликка сакраш натижаларига кўра Олимпия шоҳсупасига кўтарилди.
Украиналик спортчи Ярослава Магучих 4 август, якшанба куни Парижда бўлиб ўтган баландликка сакраш бўйича аёллар мусобақасининг финалида рақибларини мағлуб этиб, 2024 йилги Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳибига айланди.
Аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларида кумуш австралиялик спортчи Никола Олислагерсга насиб этди. Магучих ҳам, Олислагерс ҳам 2 метр баландликка эришди, аммо украиналик биринчи уринишда, австралиялик эса фақат учинчи уринишда муваффақият қозонди.
22 ёшли Магучих ушбу спорт тури бўйича рекордчи ҳисобланади. 2024 йил июл ойида Париждаги Олмос ўйинларида у баландликка сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди - 2,10 метр. Аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича аввалги рекорд 1987 йилда болгариялик Стефка Костадинова томонидан ўрнатилган - 2,09 метр.
Украина аёллар ўртасида сакрашда олтин ва бронзани қўлга киритди
Магучих баландликка сакраш мусобақасининг финалидан сўнг шоҳсупага кўтарилган ягона украиналик спортчи эмас. Ундан бироз аввал енгил атлетикачи Ирина Герашченко финалдаги натижасига кўра Украинага бронза медалини тақдим этганди.
29 ёшли спортчи 1,95 метр баландликка сакрашга муваффақ бўлди. Герашченко бронза медалини бир хил баландликка сакраган австралиялик Элеанор Паттерсон билан бўлишди.
Михаил Кохан Украинага бронза медалини олиб келди
Шу оқшом Украина яна бир Олимпия медалини қўлга киритди. Болға улоқтириш баҳсларида бронза медали 23 ёшли спортчи Михаил Коханга насиб этди, у снарядни 79,39 метр масофага улоқтирди.
Мусобақа финалида украиналик канадалик Итан Кацбергга (84,12 метр) ва венгриялик Халас Бенцега (79,97 метр) ютқазди.
Ҳар учала спортчини медаллари билан Украина президенти Володимир Зеленский ижтимоий тармоқлар орқали табриклади.
Умуман олганда, Украина 4 август оқшомидаги ҳолатига кўра, 2024 йилги Олимпия ўйинларида олтита медалга эга.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:37 / 27.05.2025