Жаҳон | 08:32 / 06.08.2024
16112
1 дақиқада ўқилади

Ерда G3 синфидаги кучли магнит бўрони қайд этилди

Қуёш чақнаши юқори частотали радио алоқасининг узилиши билан бирга юз берган.

Фото: Getty Images

Амалий геофизика институти (АГИ) маълумотларига кўра, Ерда қайд этилган геомагнит бўрон G3 даражасига қадар кучайди.

«5 август куни соат 13.01 (Тошкент вақти билан 15.01)да 3767 (S09W88) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида М1.7 чақнаши аниқланди. Чақнашнинг авж олиши юқори частотали радиоалоқа узилиши билан бирга юз берди», — дейилади институт матбуот хизмати хабарида.

Олимларнинг фикрича, G3 даражаси (Kp = 6,67) камида олти соат давомида кузатилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, гап кучли магнит бўрони ҳақида кетмоқда.

Мониторинг шкаласига кўра, G3 даражаси - «кучли». G1 энг заиф, G эса жуда кучли деб ҳисобланади.

Мавзуга оид