Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж-2024. Ассакалов бронза учун баҳсда жароҳат олиб фаолиятини якунлади, Варданян ҳам турнирни медалсиз тугатди
Олимпиаданинг юнон-рум кураши беллашувларида Ўзбекистон вакиллари Рустам Ассакалов ва Арам Варданян бронза медали учун баҳсларда гиламга чиқишди.
-97 кг вазн доирасидаги ўтиш баҳсида Рустам Ассакалов кореялик Сеонг Жун Кимни мағлуб этгач, бронза медали учун баҳсда кубалик Габриэл Кинделанга қарши гиламга чиқди.
40 ёшли атлет баҳс бошидаёқ жароҳат олиб, турнирдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. У мусобақани 5-ўринда якунлади. Кубалик курашчи эса бронзага эга чиқди.


Шу тариқа, Рустам Ассакалов Олимпиададаги сўнгги чиқишидан кейин оёқ кийимини гиламда қолдириб, спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Рустам Ассакалов Ўзбекистон жамоаси таркибида жаҳон чемпионатларида 1 тадан олтин ва кумуш, Осиё ўйинларида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларида эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган.
-77 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Арам Варданян бронза учун ўтиш баҳсда жазоирлик Абдулкарим Оукалинини мағлуб этгач, медал учун беллашувда арманистонлик Малхас Амоянга қарши қийин баҳсни ўтказди ва бир баллик фарқ билан (5:6) мағлуб бўлди.

Варданян учун ҳам мусобақа медалсиз якунланди ва у турнирни 5-ўринда якунлади.
5 август куни -60 кг вазн тоифасида Ислом Баҳромов чоракфиналгача етиб борганди. Лекин у КХДР вакили Се Унг Рига мағлуб бўлди. Ўз навбатида, шимолий кореялик спортчи яримфиналда Хитой вакилига ютқазди ва Ислом Баҳромов бронза медали учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди ва турнирни 7-ўринда якунлади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Олимпиадани медалларсиз якунлади.
Мавзуга оид
00:08 / 03.08.2021
Уч боксчи медалга яқин, Ассакалов ва Жўраев ҳам баҳсларга қўшилади
18:00 / 16.09.2019
Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди
15:10 / 16.09.2019
Ўзбекистонлик курашчилар учун жаҳон чемпионатининг учинчи куни муваффақиятсиз кечмоқда
19:50 / 15.09.2019