Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистоннинг Наибобод темирйўл станциясининг таъмирлаш ишларини якунлади
«Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўлининг бир қисми бўлган ушбу станцияни қўшни давлатлардан тижорат товарларини ташиш учун минтақавий чорраҳага айлантириш режалаштирилмоқда.
7 август куни Афғонистонда Наибобод темирйўл станциясини фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.
Унда Афғонистон бош вазири ўринбосари Мулла Абдулғани Биродар, маҳаллий амалдорлар ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев иштирок этди. Таъмирлаш ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Термиз минтақавий темирйўл узели ва «Согдиана Транс» корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Хабарга кўра, маросим давомида Наибобод станциясига биринчи юк вагонлари келди, бу эса минтақанинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда янги босқичнинг бошланишини англатади.


«Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўлининг умумий узунлиги 75 км. У 2010 йилда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан қурилган. Қурилиш учун Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган 129 миллион доллар маблағ сарфланган. Мазкур линия Ўзбекистонда амалдаги техник стандартлар ва талабларга мувофиқ сигнализация, телекоммуникация ва электр таъминоти қурилмалари билан жиҳозланган. Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўлини таъмирлаш ишлари жорий йилнинг феврал ойида бошланган ва унга 6,3 миллион доллар сарфланган.
Бу линиянинг аҳамияти шундаки, у Афғонистон ва минтақанинг бошқа давлатлари ўртасида юк ташиш нархларини пасайтиради.
Афғонистоннинг жамоат ишлари вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Исо Соний «Ҳайратон - Мозори Шариф» темирйўлини қўшни давлатлардан тижорат товарларини ташиш учун минтақавий чорраҳага айлантириш ниятида эканини айтди.
«Ўзбекистон билан қўшма делегациямиз Жаузжонга, кейин Фарёб ва Бодғисга, сўнгра Ҳирот, Нимроз, Фараҳ, Ҳилманд ва Қандаҳорга боради. Худо хоҳласа, бу йўл Покистонгача қурилади», деди у.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025