Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев қозоқ ва ўзбек халқининг умумий мақсади нима эканини айтди
Қозоғистон президенти икки давлатнинг умумий мақсади асрлар давомида ўрнатилган бузилмас дўстлик эканини таъкидлади.
Бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш — қозоқ ва ўзбек халқининг умумий мақсади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрдада бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгаши биринчи йиғилишида. Унинг сўзларидан Kazinform иқтибос келтирди.
«Ҳозиргина муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев билан кичик таркибда музокаралар ўтказдик. Биз бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдик. Бу музокаралар очиқлик ва ўзаро ёрдам руҳида ўтди. Ўзаро муносабатларимизни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканимизни яна бир бор тасдиқладик. Мақсад ва вазифаларимизни белгилаб олдик», деди Тўқаев.
Қозоғистон раҳбари икки давлатнинг умумий мақсади асрлар давомида ўрнатилган бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш эканини таъкидлади.
«Кенгашнинг бугунги йиғилиши икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун жуда муҳим. Қарорлар ҳам стратегик аҳамиятга эга. Олий давлатлараро кенгаш фаолияти Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари ривожига янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман», деди Тўқаев.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025