Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: Исроил Оқ уйга Ҳаниянинг ўлдирилишига алоқадор эканини билдирди
Тел-Авив қотиллик юзасидан қўшимча изоҳ беришдан бош тортди.
Washington Post (WP) газетасининг даъво қилишича, Исроил Оқ уйга Ҳамас сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун жавобгар эканлигини маълум қилган.
Газетанинг Оқ уйга яқин манбаларига таяниб ёзишича, парда ортида АҚШ ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда. Оқ уй расмийлари Ҳаниянинг ўлдирилишини «Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун бир неча ой давом этган изланишларидаги муваффақиятсизлик» сифатида баҳоламоқда.
Ҳания Эронда ўлдирилганидан сўнг, Исроил Оқ уйга ўзининг қотиллик учун жавобгар эканлигини айтди ва Тел-Авив қотиллик ҳақида қўшимча изоҳ беришдан бош тортди.
Оқ уй расмийлари Ҳаниянинг ўлдирилишига «ҳайрат ва ғазаб» билан муносабат билдирди.
Ушбу масала бўйича музокаралар мазмуни билан таниш бўлган АҚШ расмийлари «(Жо) Байден Исроилни тийиб туриш учун ҳарбий ёрдамни чеклашга тайёрлигига ҳеч қандай далил йўқлиги»ни айтишган.
Хабарда, шунингдек, исми ошкор этилмаган бир неча юқори мартабали АҚШ расмийларининг «Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ» етакчилари ва Эрон қўмондонларига АҚШни огоҳлантирмасдан ҳужум қилиши Байден ва баъзи расмийларни ғазаблантиргани» ҳақидаги сўзлари келтирилган.
31 июл куни Теҳронда Эроннинг янги президенти Масъуд Пизишкиённинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронда келган Ҳания портлаш қурбони бўлганди. Эрон ва Ҳамас бу қотилликда Исроилни айблаган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025