Жаҳон | 13:52 / 09.08.2024
1333
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазодаги мактабларга авиазарбаси оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

Фото: AP

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо секторидаги иккита мактабга берган зарбаси оқибатида камида 15 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги фуқаролик мудофааси бошқармасининг Telegram-аккаунтида айтилган.

Бинолар кўчирилган фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаган.

Ғазо шаҳри шарқидаги Туффа ҳудудида «Аз-Заҳро» ва «Абдулфаттоҳ Ҳамуд» мактаблари ўққа тутилди.

Исроил армияси бинолар Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати томонидан «хавфсиз бошпана» сифатида фойдаланилганини айтди.

Исроил армияси Хон-Юнусдаги уйга зарба берганида 5 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, исроиллик ҳарбийларнинг Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус шаҳрида уйни ўққа тутиши оқибатида беш нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.

Хон-Юнуснинг шарқидаги Ал-Қарара ҳудудида фаластинлик Аҳмад оиласининг уйи ўққа тутилди.

Мавзуга оид