Курск областида яксон этилган Россия колоннаси видеоси. Бу ҳақда нималар маълум?
Ижтимоий тармоқларда Россия армияси ҳарбий техникалари карвони Курск области ҳудудида зарбага учрагани акс этган видеолар тарқалди. Z-блогерлар бу колоннага HIMARS ракеталари билан зарба берилганини айтишмоқда. «Колонна учун отувлар қилиниши керак!» деган улардан бири.
9 августга ўтар кечаси телеграм-каналларда россиялик ҳарбийлар колоннаси Украина қуролли кучлари томонидан йўлланган зарба оқибатида яксон этилгани видеолари тарқалди. Йўлдан ўтаётган автомобиллардан олинган видеолардан бирида йўлнинг икки томонида жами 14 та юк машинаси ва битта «буханка» (УАЗ автомобили) ёниб кетганини кўриш мумкин. Юк машиналари кузовларида ўнлаб ҳарбийларнинг жасадлари ётади. Видео орқали қурбонлар сонини баҳолаш имконсиз.
Видео Рилск шаҳри чеккасидаги Октябрское қишлоғи олдидан ўтган Е38 трассасида олинган. Колонна яксон этилган жойдан Украина қуролли кучларининг Коренево район марказидаги энг яқин позициясигача масофа — 30 километр атрофида, Украина билан чегарагача — 35 километр. Колонна Россия армиясининг қайси бўлинмасига мансуб экани аниқ эмас. Ҳарбий мухбир Анастасия Кашеварованинг ёзишича, машиналар 44-армия корпусига тегишли — бу 2024 йилда Ленинград области Луга шаҳрида тузилган Ленинград ҳарбий округининг янги бўлинмаси.
Ижтимоий тармоқларда Россия армияси ҳарбий техникалари карвони Курск области ҳудудида зарбага учрагани акс этган видеолар тарқалди. Z-блогерлар бу колоннага HIMARS ракеталари билан зарба берилганини айтишмоқда. «Колонна учун отувлар қилиниши керак!» деган улардан бири.
🔥 Detailed video of a Russian military column near Rylsk which was targeted tonight. Dozens of Russian soldiers were killed during the transportation. https://t.co/gFNPNABAAS pic.twitter.com/ICwIPMhR72
— Special Kherson Cat 🐈🇺🇦 (@bayraktar_1love) August 9, 2024
«Военний осведомител» телеграм-канали ёзишича, колонна 9 августга ўтар кечаси HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими ракеталари зарбаси остида қолган. Кейинроқ у Курск области ҳудудидан топилган HIMARS ракетаси қолдиғи фотосини эълон қилди (суратда M101 кассетали ўқ-дориси контейнери акс этган) ва бунга асосланиб колоннага «қандайдир камикадзе дронлар» эмас, айнан шундай ракеталар билан ҳужум қилинганини «ишонч билан айтиш мумкинлиги»ни ёзди.
Mash телеграм-каналига кўра, колоннага зарба оқибатлари акс этган видеолардан бирининг муаллифи ФХХ томонидан қўлга олинган. Бу Октябрскоеда яшовчи 48 ёшли киши бўлиб, у съёмкани украинлар телеграм-каналига юборгани айтилган. Mash ёзишича, қўлга олинган шахс сўроқ чоғида кадрларни топшириқ бўйича олгани ва украинларга жўнатганини тан олган. Гўёки бунинг эвазига унга пул ва НАТО давлатларидан бирининг фуқаролиги ваъда қилингани айтилади.
Кейинроқ ижтимоий тармоқларда ушбу зарба берилиши вақтида олинган видео ҳам тарқалди. Украинлар дрони олган видеода йўл бўйлаб ҳаракатланаётган колонна устига тўрт марта ракета келиб тушганини кўриш мумкин.
Россиянинг ҳарбий мавзуга ихтисослашган каналлари муаллифлари колонна яксон этилгани видеоси юзасидан Россия ҳарбий раҳбарияти тактикасини кескин танқид қилмоқда. «Военний осведомител» телеграм-канали чегара яқинида колонна бўйлаб ҳаракатланишни «бундан ёмони бўлмайдиган аҳмоқлик» деб атаб, бу «ёриб ўтиш ҳудудига умуман тайёрланмаган захира кучларни тартибсиз олиб келиб тўплаш ҳолати натижаси» эканини ёзган.
Rybar телеграм-канали муаллифи «олдинги чизиқда колонна бўлиб ҳаракатланишнинг қайғули оқибатлари ҳақида шунчалик кўп айтилганки, бунга яна нимадир қўшиш қийин эди», дея ёзган. «Аммо Курск областидан келаётган янги кадрлар кўрсатмоқдаки, қарийб уч йиллик ҳарбий ҳаракатлардан ҳеч қандай сабоқ чиқаришмаган», — дея хулоса қилади у.
«Бугун колонна учун отувлар керак! Ким коптерлар кузатув зонасида колонна бўлиб ҳаракатланишга ва бу билан Ҳаймарс зарбасига нишон бўлишга буйруқ берган бўлса, у ҳарбий давр қонунларига кўра жазоланиши даркор», — дея ёзган Курск областидан бўлган Z-блогер Роман Алехин.
Россия мудофаа вазирлиги колоннага зарба юзасидан изоҳ бермади. Мудофаа вазирлигининг расмий каналида ҳарбий техникалар акс этган бошқа бир видео блогерларнинг ғазабнок шарҳларининг янги оқимига сабаб бўлди. Унда техникалар колонна бўлиб Курск областига йўл олгани акс этган.
Курск областидаги вазифаларни бажариш учун кетаётган колонна таркибида БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимлари, шатакка олинадиган артиллерия қуроллари, тралда ташиладиган танклар, гусеницали оғир техникалар, «Урал» ва «КамАЗ» автомобиллари ўрин олган.
РФ мудофаа вазирлиги Курск областидаги жанглар юзасидан изоҳ бераркан, яна бир марта армия Украина қуролли кучларининг бостириб киришга уринишларини қайтараётганини такрорлаган. Чоршанба куни ҳам Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов Россия президенти Владимир Путинга ҳисоботида Россия қўшини юришни тўхтатгани ва украин бўлинмаларини чегарага суриб ташлаётганини айтганди, аммо блогерларнинг хабарлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар Россия ҳали ҳам бу мақсадларга эришиш учун курашаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024