Россиялик қиз Париждаги Олимпия ўйинларида Германия учун олтин медални қўлга киритди
Бадиий гимнастика бўйича Германия терма жамоаси сафида қатнашаётган Даря Варфоломеева биринчи ўринни эгаллади. 17 ёшли спортчи жаҳон чемпионатларида аллақачон олтита олтин медалга эга.
9 август, жума куни Германия терма жамоаси учун курашган, асли келиб чиқиши россиялик бўлган Даря Варфоломеева Париждаги Олимпиадада бадиий гимнастика бўйича кўпкураш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Тўртта машқда шмиденлик 17 ёшли спортчи жами 142,850 балл тўплади ва натижада Германиянинг ушбу спорт тури бўйича илк Олимпия олтинини қўлга киритди.
Иккинчи ўринни болгариялик Боряна Калейн (140,600), учинчи ўринни италиялик София Раффаэли (136,300) эгаллади.
Барнаулда туғилган спортчи
Варфоломеева Барнаулда туғилган. Россияда гимнастикачи турли ўсмирлар мусобақаларида қатнашди, унинг энг юқори ютуғи Сибир федерал округи чемпионатида олтинчи ўрин эди. У 2019 йилда ота-онаси билан Германияга кўчиб ўтган ва спорт фуқаролигини ўзгартирган.
Варфоломеева жаҳон чемпионатларида (2022, 2023) олтита олтин, тўртта кумуш ва битта бронза, Европа чемпионатида (2022, 2023, 2024) иккита олтин ва учта бронза медалига эга. Германия терма жамоасига яккалик баҳсларида 2000 йилги Олимпиада кумуш медали совриндори беларуслик Юлия Раскина мураббийлик қилади.
Токиодаги аввалги Олимпия ўйинларида 25 йил ичида биринчи марта россиялик гимнастикачилар шахсий кўпкурашда Олимпия олтинини қўлга кирита олишмади - ўшанда исроиллик Линой Ашрам Дина Аверинадан ўзиб кетди. Парижда россиялик гимнастикачилар Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли Россия терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат берилмаганидан кейин нейтрал мақомда чиқишдан бош тортди.
Мавзуга оид
11:10
Меркел мемуарида РФга нисбатан сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди
13:43 / 21.11.2024
Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам партиясини юборди
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
19:34 / 20.11.2024