Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда FIFA Футзал Жаҳон чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг кузида Ўзбекистон тарихида илк маротаба FIFA Футзал Жаҳон чемпионати республикамизда ўтказилади. Тадбир ҳамкори Coca-Cola экологик барқарорликни мақсад қилган.
Тарихда илк бор FIFA Футзал Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. 14 сентябрдан 6 октябргача мухлислар учта мезбон шаҳар – Тошкент, Бухоро ва Андижонда қизиқарли учрашувларни томоша қилиш ва унутилмас лаҳзаларни ҳис қилиш учун ноёб имкониятга эга бўлишади.
FIFA Футзал Жаҳон чемпионати тури 10 августда бошланган бўлиб, 24 августга қадар Ўзбекистоннинг 13 та шаҳрига етиб боради, у ерда мухлислар лаҳза мўъжизасидан баҳраманд бўлиш ва бу йилги танлов ғолибига Тошкент шаҳрида 6 октябр куни топшириладиган FIFA Футзал Жаҳон чемпионатининг расмий кубоги билан суратга тушиш учун ноёб имкониятга эга бўлишади. FIFA’нинг глобал ҳамкори сифатида Coca-Cola #believingismagic, #ishonchbumojiza ҳештеги остида FIFA Футзал Жаҳон чемпионати турнирига қўшилди ва бутун тур давомида мухлисларга дам олиш, янги тажриба орттириш ва ғалаба қозониш учун илҳомланиш имкониятини тақдим этувчи фаоллик ва дам олиш жойларини tashkillashtiradi.
Coca-Cola тадбирни қўллаб-қувватлашдаги мақсадларидан бири кубок ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳарда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшишдир. Бир мисол, бу тур давомида йиғилган барча PET пластикларини қайта ишлаш мумкин. Бу экологик масъулият ва атроф-муҳитни сақлашга ҳисса қўшиш истаги муҳимлигини таъкидлайди. Ўзбекистонда футзал айниқса сўнгги йилларда жадаллик билан оммалашиб бормоқда. Анъанавий футболга қараганда кичикроқ майдонда ва кичикроқ тўп билан ўйналадиган ушбу тезкор ва қизиқарли спорт ўзининг динамиклиги ва техник мураккаблиги билан мухлислар ва футболчилар эътиборини тортади.
FIFA Футзал Жаҳон чемпионати дунёнинг турли жойларидан келган одамларни футбол ишқибозлари ва спортчиларнинг янги авлодини илҳомлантирувчи унутилмас воқеа бўлишини ваъда қилмоқда.
Реклама
Мавзуга оид
15:00 / 07.05.2025
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
18:07 / 12.02.2025
Россия Афғонистондан Coca-Cola олиб келишни йўлга қўйди
13:50 / 09.02.2025
Дилшод Раҳматов футзалчилик фаолиятини якунлади
17:25 / 28.01.2025