Ўзбекистонда Испания тиббиёт муассасалари филиаллари очилиши мумкин
Испаниянинг кўптармоқли тиббиёт муассасалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш имкониятларини ўрганмоқда.
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг HM Hospitales Group ва Quirоn Hospital Group кўптармоқли тиббиёт муассасаларининг халқаро алоқалар департаментлари бошлиқлари Хорхе Алварес ва Моника Фигерола билан учрашди.
Суҳбат чоғида мазкур клиникалар ва тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, хусусан тиббиёт ходимларини қулай шартлар асосида малакасини ошириш, онлайн ёки офлайн курсларни ташкил қилиш, клиникалар мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ўтказиш, тиббиёт олий таълим муассасалари билан тадқиқот лойиҳаларини олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу компаниялар филиалларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, жорий йилнинг сентябр ойида испан компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш ва унинг доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва ихтисослаштирилган муассасаларида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
17:58
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
11:30 / 09.11.2024
“Меҳмон деб ҳурмат қилишади” – хорижлик талабалар тиббиётни ўрганиш учун нега Ўзбекистонни танлаяпти?
22:04 / 06.11.2024
Испанияда бананлар ортилган контейнер ичидан 13 тонна кокаин топилди
09:51 / 06.11.2024