Ўзбекистон | 18:00 / 12.08.2024
3775
2 дақиқада ўқилади

Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда айтилган муаммоларнинг сабаби ҳам, ечими ҳам профессионал кадрлар тайёрлаш билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади.

Касбга ўқитиш меҳнат бозоридаги талаб ва ёшлар қизиқишини ҳисобга олмасдан, мавжуд ўқитувчилар доирасида амалга оширилаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёшларнинг атиги 2 фоизи дуал таълим шаклида ўқитилади, вилоятдаги 30 минг корхонадан 350 таси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, холос. Натижада қуввати 28 минг ўқувчи бўлган коллеж ва техникумларга қабул 50 фоизга етмайди.

Шу муносабат билан қувватидан тўлиқ фойдаланмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга тўғридан тўғри ижарага берилиши белгиланди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва ускуналар харид қилишга сарфланади. Ягона шарт – бу ерда ёшларни касбга ўқитиб, ишли қилиш.
 
Мутасаддиларга бу имкониятдан фойдаланиб, бу йил 30 та коллеж ва техникумда хусусий ўқув курсларини бошлаш топширилди.

Мактаб, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ёшлар ишлаб чиқараётган товарларни давлат хариди платформаларида сотишдаги чекловни олиб ташлаш вазифаси қўйилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид