Хоразмда 7-синф қизи фарзанд кўрди. У мактаб ўқувчилари томонидан зўрлангани айтилмоқда
Шовот туманидаги мактаблардан бирининг 8- ва 10-синф йигитлари қизалоқни зўрлагани, шундан сўнг у фарзанд кўргани айтилмоқда. Воқеа ортидан 2 нафар синф раҳбари ва бир психолог ишдан бўшатилган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом олиб борилмоқда.
Тармоқларда Хоразмнинг Шовот туманида яшовчи 13 ёшли қизалоқ фарзанд кўргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат ҳақиқатан ҳам ҳудуддаги мактаблардан бирида таҳсил олувчи 7-синф қизи билан содир бўлган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, қиз билан бир мактабда ўқувчи 8- ҳамда 10-синф болалари гумонланувчи сифатида ишга жалб этилган.
Бошқармага кўра, қизча камгап ва ювош характерга эга, ўқиш давомида мактабнинг барча тартиб қоидаларига риоя қилган, бирор маротаба дарс қолдирмаган. Ўрганишлар давомида ўқувчи қиз доимий равишда ерга қараб, бошини кўтармай, ўта камгап ва тенгдошларига кам аралашган ҳолатда мактабга келиб юргани маълум бўлган.
Фаолияти давомида бепарво бўлгани сабаб мактабнинг иккита синфи раҳбарлари ҳамда мактаб психологи ишдан бўшатилган.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг Kun.uz’га маълум қилишича ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан шу йил 19 июл куни Жоният кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани, айни вақт 13 ёшли қизнинг соғлиғи назоратдалиги, унга вазият юзасидан ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қўшимча ахборот берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
21:36 / 03.11.2024