Ўзбекистон | 21:23 / 12.08.2024
6172
1 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Бу йил умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши чоршанба кунига тўғри келади.

Фото: Kun.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024/2025 ўқув йили қайси санадан бошланиши ҳақида хабар берди.

Қайд қилинишича, «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябр (чоршанба) кунидан бошланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид