Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилгани боис, бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори ҳам ўзгаради.
1 октябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиб, 1 миллион 155 минг сўм этиб белгилангани туфайли, сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали ҳам ўзгаради.
Қонунга кўра, ушбу бадал миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7 баробарига тенг. Шу туфайли, 1 октябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан 8 миллион 85 минг сўмга оширилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадали хизматга олингандан кейин томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки босқичма-босқич (бўлиб тўлаш орқали) амалга оширилиши мумкин.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадали Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобрақамида жамланади.
Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига 27 ёшга тўлгунга қадар олинади. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилиши, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистонга қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:13 / 13.04.2025
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди
22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади
20:32 / 11.01.2025
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
00:25 / 02.01.2025