Украина ҳарбийлари Россиянинг 74 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда – Зеленский
Украина раҳбари босиб олинган ҳудудларда «гуманитар ечимларни ишлаб чиқиш» давом этаётганини маълум қилди.
Россиядаги 74 та аҳоли пункти Украина ҳарбийлари назоратида, деб хабар берди Украина президенти Володимир Зеленский.
«Мураккаб, шиддатли жангларга қарамай, бизнинг кучларимиз Курск вилоятида олдинга силжишда давом этмоқда ва «алмашув фондимиз» ўсиб боряпти», деди Зеленский.
Украина президентининг сўзларига кўра, босиб олинган ҳудудларда «гуманитар ечимларни ишлаб чиқиш давом этмоқда». У аҳоли пунктларида қанча тинч аҳоли қолганига аниқлик киритмади.
Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 12 август куни президент Владимир Путин билан учрашувда Украина қуролли кучлари 28 та аҳоли пунктини эгаллаб олганини айтди. Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинларининг минтақада бошқа олдинга силжиш имконияти йўқлигини даъво қилди.
Мавзуга оид
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00 / 11.11.2024
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024