Америкалик ҳарбий Хитойга махфий маълумотлар сотганини тан олди
Ўта махфий маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлган сержант Шулц Гонконгда яшовчи шахс билан ўзаро тил бириктирган.
АҚШ Адлия вазирлиги армия таҳлилчиси Хитойга ҳарбий сирларни сотиш учун тил бириктирганлик бўйича айбини тан олганини маълум қилди.
Сержант Корбейн Шулц ФҚБ ҳамда АҚШ армияси контрразведкаси томонидан ўтказилган терговдан кейин ҳибсга олинган эди. Аниқланишича, у хавфсизлик масалаларига боғлиқ ўнлаб махфий маълумотларни бериш эвазига 42 минг доллар олган.
Масъулларнинг сўзларига кўра, жиноий фитна 2022 йилнинг июнида бошланган ва ҳибсга олингунига қадар давом этган. Сержантга нисбатан ҳукм январь ойида эълон қилинади.
Суд ҳужжатларига кўра, ўта махфий маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлган сержант Шулц Гонконгда яшовчи шахс билан ўзаро тил бириктирган. Ўз навбатида у Шулцдан ракеталарга қарши мудофаа ва мобил артиллерия тизимларига оид махфий маълумотлар тўплашни сўраган.
Сержант Шулц, шунингдек, Америка қирувчи самолётлари, ҳарбий тактика ҳамда АҚШ қуролли кучларининг Тайванга нисбатан мудофаа стратегиясига боғлиқ маълумотларни ҳам тўплаган.
13 август куни сержант ўзига нисбатан илгари сурилган барча, жумладан, миллий мудофаага тааллуқли маълумотларни тўплаш ва ошкор этиш мақсадида тил бириктирганига оид айбловларни ҳам тан олди. ФҚБ ва АҚШ армияси Контрразведка бошқармаси мазкур иш бўйича тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
17:55
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
20:57 / 08.11.2024