Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон 126 давлат, жумладан Ўзбекистон учун соддалаштирилган виза режимини жорий қилди
90 кунлик бепул виза олиш учун онлайн ариза тўлдириш ва 30 та саволга жавоб бериш керак бўлади.
Покистон ҳукумати 126 давлат, жумладан, Марказий Осиё давлатлари учун соддалаштирилган виза сиёсатини эълон қилди. Бу ҳақда Tribune ёзди.
«Ушбу мамлакатлар фуқаролари учун виза тўлови бекор қилинди ва ариза бериш жараёни анча соддалаштирилди», деди Покистон ахборот вазири Атоулло Тарор. Унинг сўзларига кўра, 90 кунлик бепул виза олиш учун онлайн ариза тўлдириш ва 30 та саволга жавоб бериш керак бўлади.
Бундан ташқари, у Форс кўрфази мамлакатлари аҳолиси фақат паспорт билан келганида, яъни онлайн ариза тўлдирмасдан виза олиши мумкинлигини айтди.
Туризм ҳақида гапирар экан, вазир сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги вазифа бўлиб қолаётганини ва Ички ишлар вазирлиги оптимал шароитларни таъминлаш учун вилоят маъмуриятлари билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Вазир ўз нутқини бу ташаббуслар мамлакатнинг табиий гўзаллиги ва маданий меросини намойиш этиш орқали Покистоннинг дунёга эшикларини очишига умид билдирди.
VisasNews маълумотларига кўра, онлайн ариза топширгандан сўнг 24 соат ичида Покистонга саёҳат қилиш учун бепул визани олиши мумкин бўлган 126 мамлакат ичида Ўзбекистон ҳам бор.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025