Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда президент ва Олимпиада совриндорлари учрашуви бошқа санага қолдирилди
Франциядан қайтган баъзи спортчиларда COVID-19 борлиги аниқланган.
15 август куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Париж Олимпиадаси ғолиблари ва совриндорлари билан учрашишни режалаштирган эди. Бироқ бу тадбир кейинга қолдирилди, деб хабар берди Kazinform.
Қозоғистон президент матбуот котиби Берик Уали берган маълумотга кўра, спортчиларда коронавирус аниқланган.
«Президент Париж Олимпиадаси совриндорлари ва мураббийларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тўқаев бугун терма жамоа азолари билан учрашишни режалаштирганди. Афсуски, спортчилар ва мураббийларнинг ярмида коронавирус аниқланган. Шунинг учун йиғилиш қолдирилди. Спортчилар ва мураббийларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз», деди у.
Унинг таъкидлашича, давлат раҳбари Олимпия ўйинлари совриндорларини албатта қабул қилади. Йиғилиш август ойининг охирида Оқўрдада ўтказилиши режалаштирилган.
Қозоғистонлик спортчилар Париж олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа рейтингида 43-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025