Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда сунъий интеллект соҳасида юқори натижага эришган фуқаро Ўзбекистонда лойиҳани амалга ошириши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Teens in AI компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Елена Синел билан учрашди.
Елена Синел Ўзбекистон фуқароси бўлиб, бир неча йилдан буён Британияда истиқомат қилиб келяпти. Британиянинг ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликлар, таҳлиллар ва тенденцияларга ихтисослашган етакчи ComputerWeekly.com веб-сайти рейтингига кўра, у Британия технологиялар соҳасидаги мутахассисларнинг топ-50 рўйхатига кирган.
Суҳбат давомида Teens in AI билан истиқболда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
"Таклиф этаётган лойиҳалар ва ўқув курслари ёшларнинг илм-фан ва технологияларга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади. Уларни ижтимоий масъулиятни ҳис қилишга ва сунъий интеллектни инсониятга фойдали йўллар билан қўллашга йўналтиради", деди Елена Синел.
Қайд этилишича, ҳозирги кунга қадар Teens in AI мутахассислари томонидан дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатида 15 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган сунъий интеллект ва технологиялар бўйича лойиҳалар амалга оширилган.
Учрашув якунида Ўзбекистон ёшларининг сунъий интеллект ва технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025