Бундесвер генерали: Украина Россияни мағлуб этишга қодир
Курск вилоятидаги ҳужум Украина қуролли кучларида урушда муваффақиятга эришиш учун ирода борлигини кўрсатади. Бу йил Германия Украинага ҳарбий ёрдам учун 6,5 миллиард евродан 7 миллиард еврогача маблағ ажратади, деди генерал Кристиан Фройдинг.
«Украина, албатта, ғалаба қозониши мумкин», деб Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) генерал-майори Кристиан Фройдинг Россия томонидан бу мамлакатга қарши бошланган икки ярим йиллик урушдан кейин вазиятни баҳолади. Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳозирги ҳужум операцияси мисолида кўриш мумкинки, Украина «ташаббусни ўз қўлига олиши, муваффақиятга эришиши ва Россияга жиддий оғриқ келтириши мумкин, менимча, Украина қўшинларида урушда муваффақиятга эришиш ва ғалаба қозониш учун ирода ва қобилияти бор», деди Фройдинг 15 август, пайшанба куни Бундесвернинг Nachgefragt подкастида.
Украинанинг Россияга қарши урушдаги ғалабаси айнан нимани англатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, генерал буни украиналикларнинг ўзлари белгилаши кераклигини айтди. «Украинанинг сиёсий мақсади 1991 йилги халқаро тан олинган чегаралар доирасида ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни тиклаш эканлиги аниқ. Менинг баҳоларимга кўра, украиналиклар бунга 2024 йил охиригача эришиб бўлмайди, деб ўйлашмоқда. Лекин уларда ҳарбий куч бўлиши керак», - дея қўшимча қилди Кристиан Фройдинг.
Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужуми ҳақида
Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Украина армияси ҳужумини шарҳлар экан, яқинда Украинадан қайтган генерал Фройдинг у Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадаси иштирокида тўрт ўқ бўйлаб амалга оширилганини айтди. Украина ҳудудидан бу операцияни логистика ва ҳаво мудофааси ёрдамида яна 2000-4000 киши қўллаб-қувватламоқда, деди у. Украина қуролли кучлари чегарадан тахминан 30 километр узоқликда Россия ҳудудига кирди. Операция ўтказилаётган ҳудуднинг кенглиги, Фройдингга кўра, 65 километр.
Украина ҳарбийлари ҳаракат қилаётган ҳудуднинг умумий майдони (лекин улар назорат қиладиган ҳудуд эмас), Бундесвер генералига кўра, тахминан 1000 квадрат километрни ташкил қилади. «Бу ҳудуд Украина Қуролли кучлари йил бошидан Россия кучларига бой берган ҳудудга тахминан мос келади», — деди у.
Германия томонидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
Германиянинг Украинани қўллаб-қувватлаши ҳали ҳам муҳимми, деган саволга генерал Фройдинг: «Мутлақо. Мен буни маънавий бурч деб биламан», деди. Германиянинг бу йил Украинага етказиб бериши режалаштирилган ҳарбий техникалар орасида иккита IRIS-T SLM ва IRIS-T SLS ўрта ва қисқа масофали ҳаво мудофаа тизими, 10 та Gepard ўзиюрар зенит қуроллари, шунингдек, 30 та Leopard 1А5 танки ва 400 та MRAP бронетранспортёрлари бор, деди у.
Германия Украинага АҚШдан кейин энг катта ёрдам беряпти, деди Фройдинг. «Фақат бу йилнинг ўзида биз Украинага ҳарбий ёрдам учун 6,5-7 миллиард евро ажратамиз, агар урушнинг бутун даврини ҳисобга олсак, шартномада кўрсатилган ёки кафолатланган ва умумий қиймати 28 миллиард евродан ортиқ бўлган ёрдамни кўрамиз», - дея аниқлик киритди Бундесвер генерали.
Мавзуга оид
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00 / 11.11.2024
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024