Тўлиқсиз иш вақтида ишловчилар меҳнат шароитини кафолатловчи қонун маъқулланди
Ҳужжат билан халқаро конвенция ратификация қилинади ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнат қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча кафолатлар яратилади.

Фото: Senat.uz
Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Қайд этилишича, конвенция қоидалари тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлайдиган барча шахсларга нисбатан қўлланади. Унинг ратификация қилиниши тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчи меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча кафолатлар яратишга имкон бериши, меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини янада такомиллаштиришга ёрдам бериши таъкидланди.
Сенаторларнинг айтишича, ҳужжатнинг ратификация қилиниши меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришга ва халқаро стандартларни самарали жорий этишни таъминлашга хизмат қилади, шунингдек, Ўзбекистоннинг ходимлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича асосий халқаро принциплар ва стандартларга содиқлигини кўрсатади.
Маълумот учун, халқаро конвенция жаҳоннинг 20 та давлати томонидан ратификация қилинган. Унинг мақсади тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчи ишчиларнинг меҳнат шароитларини, уларни меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминот соҳасидаги камситишдан ҳимоя қилишни таъминлашдир.
Мавзуга оид

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат

11:11 / 15.03.2025