Жамият | 08:18 / 16.08.2024
3393
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Zeekr автомашинаси йўл четидаги автобус бекатига бориб урилди
Минор метро бекати қаршисида содир бўлган ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Жорий йилнинг 15 август куни соат 15:50 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метро бекати қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Ш. Zeekr русумли автомашинаси ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги автобус бекатига урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:10 / 07.03.2024
Тошкент метросининг иккита янги бекати 11 мартдан ишга тушади
16:51 / 07.02.2024
Тошкент метросининг 2 та янги бекати қачон очилади? — масъуллар аниқ жавоб бермаяпти
14:19 / 15.12.2023