Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
Йўловчиларнинг буюмларини ўғирламоқчи бўлганлар ушланиб, Малайзия полициясига топширилган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йил 15 август куни Тошкент – Куала-Лумпур (Малайзия) йўналиши бўйича амалга оширган қатновида (HY553) йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмларини ўғирлашга уриниш содир бўлди. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.
Қайд қилинишича, самолёт Куала-Лумпурга етиб боргач, ҳаво кемаси экипажи томонидан [йўловчиларнинг буюмлари йўқолгани юзасидан] полиция чақирилган. Сўнгра полиция ҳаво кемасини кўздан кечирган. Шунда [йўқолган] буюмлар топилган. [Ўғриликда] гумон қилинган чет эл фуқаролари ушланган ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Малайзия пойтахти полиция хизматига олиб кетилган.
Авиакомпания йўловчиларнинг қўл юки учун жавобгар эмаслигини, қимматбаҳо буюмлар ва пул маблағлари ҳар доим йўловчининг ўзида туриши кераклигини эслатмоқда. Бундан ташқари, жомадонларни қатъий равишда ўриндиқ тепасида жойлаштириш тавсия этилади.
Аввалроқ, россияликлар Uzbekistan Airways рейсларида ўғрилар пайдо бўлгани ҳақида шикоят қилгани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг таъкидлашича, тунги рейсларда хитойликлар бошқа йўловчиларнинг пуллари ва қимматбаҳо буюмларини ўғирламоқда.
Мавзуга оид
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
19:17 / 25.09.2024