Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
Экипаж хатоси туфайли самолёт йўлакдан чиқиб кетган.
Швейцария авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўниб, йўлакдан чиқиб кетганидан сўнг, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри аэропорти парвозларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Қайд қилинишича, 17 август куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Токиодан Цюрихга учаётган Boeing 777-300ER самолёти Остона аэропортига фавқулодда қўнган. Бунга 50 ёшли йўловчида инсулт аломатлари аниқлангани сабаб бўлган. Қўниш чоғида самолёт йўлакдан сирпаниб чиқиб кетган.
«Самолёт соат 16:00 да муваффақиятли қўнганидан сўнг, бурилиш чоғида экипаж хатоси туфайли сирғалиб, йўлакдан чиқиб кетган», дейилади хабарда.
Ҳодисада жабрланганлар борлиги ҳақида хабар берилмади. Самолётнинг кейинги тақдири маълум эмас.
Остона аэропорти икки соатга барча рейслар учун вақтинча ёпилган. Оқибатда бир қанча мунтазам рейслар кечиктирилган.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
17:53 / 20.11.2024