Ўзбекистон | 16:00 / 17.08.2024
2136
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ҳамда Мурат Нуртлеу ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил август ойида Остона шаҳрига давлат ташрифи якунлари бўйича Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги келишувларни амалий амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди», дейилади баёнотда.

Томонлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашди ва келгуси давр учун халқаро тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.

«Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилдик. Икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни муҳокама этилди. Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, биз стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиздаги мисли кўрилмаган динамикани қайд этдик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Тelegram-каналида.

Мавзуга оид