Қозоғистон Mpox вирусини аниқлаш учун ПЗР тестларини сотиб олди
Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор экани таъкидланмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Mpox вирусини (маймунчечак) аниқлаш учун ПЗР тестларини сотиб олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Тимур Султанғазиев маълум қилди, деб хабар берди Кazinform.
«Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарор», деди Султанғазиев.
Қайд қилинишича, Қозоғистонда Mpox вируси тарқалишининг олдини олиш асосий усули бу касалликнинг кириб келишини назорат қилишдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аэропорт ва чегара ўтказиш пунктларида термометр ўрнатилган. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, аввалги COVID-19 пандемияси асосида беморларни аниқлаш учун барча зарур шароитлар яратилган. Касалликнинг клиник протоколи ишлаб чиқилган.
Султанғазиевнинг таъкидлашича, Mpox вирусининг ўзига хос хусусияти унинг олдини олиш ва даволашнинг ўзига хос усуллари йўқлигидир.
Бир кун олдин ЖССТ Mpox эпидемиясини икки йил ичида иккинчи марта глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
2023 йил сентябр ойида бошланган эпидемия Африка қитъасида 13,7 минг кишига юққан, улардан 456 нафари вафот этган. Африкадан ташқарида қайд этилган касалликнинг биринчи ҳолати Швецияда рўйхатга олинган.
15 август куни Хитой Mpox вирусининг мамлакатга кириб келиши олдини олиш учун чегара назоратини кучайтирди. Ушбу вирус тарқалган мамлакатлардан Хитойга кирган, касаллик аломатлари бўлган ёки касаллик юқтирган шахслар кириш вақтида божхона органларини хабардор қилиши керак.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024