Ўзбекистон | 09:40 / 17.08.2024
1303
2 дақиқада ўқилади

Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчага кўра, ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун  ҳужжат ҳар бир бети учун БҲМ 2 фоизи миқдорида бож ундирилади.

Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчага кўра, ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун  ҳужжат ҳар бир бети учун БҲМ 2 фоизи миқдорида бож ундирилади.

Маълумот учун: ҳукм эълон қилинганидан кейин уч суткадан кечиктирилмай, ҳажми катта бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирилмай, унинг нусхаси маҳкумга ва оқланган шахсга берилиши лозим. Бошқа тарафларга ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмаси шу муддатда, уларнинг илтимосларига асосан берилади.

Агар маҳкум қамоқда сақланаётган бўлса, ҳукмнинг кўчирма нусхаси унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан ҳукм келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат кўчирма нусха топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид