Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Миср сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади
Ўзбекистон элчиси ва Миср ТИВ раҳбари ўринбосари барча соҳаларда ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш муҳимлигини қайд этди.
Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Шаҳин билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Миср алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, турли даражалардаги ташрифлар ва тадбирларни биргаликда уюштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда асосий эътибор катта салоҳият мавжуд соҳалар, хусусан, ҳудудлараро ҳамкорлик ва савдо-инвестициявий имкониятларга қаратилди. Миср эркин иқтисодий зоналарида саноат кооперациясини йўлга қўйиш, текстил, маиший техника, қишлоқ хўжалиги ускуналари, минерал ўғитларни биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни Африка ҳамда Европа бозорларига экспортини йўлга қўйиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, томонлар қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда янги уруғчилик навларини яратиш, икки давлат иқлимига мос келувчи ўсимликларни айрибошлаш ва парваришлаш, синов ишларини олиб бориш ва бошқа йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратдилар.
Маданий-гуманитар соҳа икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, адабий ҳамкорлик, асарлар таржимаси, буюк аждодлар меросини биргаликда татбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мазкур масалаларни батафсил муҳокама қилиш мақсадида жорий йил сентябр ойида Тошкент шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 11-даврасини ва Ўзбекистон-Миср бизнес-форумини ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025