Хитойда Ойдан юкларни учиришга мўлжалланган магнит катапулта лойиҳаси ишлаб чиқилди
Қурилма технологияси магнит левитациясига асосоланган бўлиб, унинг ишлаш принципи болға улоқтириш физикасига ўхшаш: ричаг ёрдамида у ичида юк бор капсулани айлантиради ва Ерга учиради.
Хитойлик олимлар Ойдан юкларни учириш учун қиймати 18 миллиард долларлик магнит қурилма лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради South China Morning Post газетаси.
Қурилма технологияси магнит левитациясига асосоланган бўлиб, унинг ишлаш принципи болға улоқтириш физикасига ўхшаш: ричаг ёрдамида у ичида юк бор капсулани айлантиради ва Ерга учиради.
Вакуум даражаси юқори ва гравитация паст бўлган Ой юзаси қурилмага ҳар куни иккита капсулани учириш имконини беради. Ҳар бир учириш харажати ҳозирда мавжуд етказиш усулларининг 10 фоизини ташкил этади.
Aerospace Shanghai илмий журналида чоп этилган мақолада қайд этилишича, мазкур тизимда 50 метрли ричаг ва юқори ҳароратли суперўтказувчи двигателдан фойдалаинилади. Ричаг 10 дақиқа айланиши давомида Ой учун 2,4 километр/сонияни ташкил этадиган иккинчи космик тезликка эришади. Тизим қуёш ва атом энергиясидан фойдаланади, бундан ташқари, энергия сарфининг 70 фоизи ричаг тормозланишида ҳосил бўладиган кинетик энергия ҳисобига қопланади.
Бу каби қурилманинг ҳар бири 20 йилга яқин хизмат қилади, аммо оғирлиги 80 тоннали лойиҳани амалга ошириш ва Ой юзасига ўрнатиш учун Хитой ўта оғир ракета ташувчини яратиши керак.
Бундай қурилмани ўрнатиш харажати 140 миллиард юанни (18,2 миллиард доллар) ташкил этади. Шу билан бирга, Ойдан йилига 3-5 тонна гелий-3 ни капсулаларда Ерга етказиш 100 миллиард юангача фойда кўриш имконини беради. Мазкур изотоп энг истиқболли энергия манбаларидан бири ҳисобланади, аммо Ерда унинг захираси 0,5 тоннага яқин бўлса, Ойда 1 миллион тоннани ташкил этади. Шу боис 20 тонна ушбу ёқилғининг олиб келиниши, Хитойнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.
Мавзуга оид
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
12:22 / 08.11.2024