Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади
Душанбадан ҳарорат аста-секин кўтарилади, кундузи ҳаво +30…+35, баъзи жойларда +37 даражагача исийди.
Душанбадан бошлаб салқин ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлайди, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келди. Ўтган ҳафтада кузатилган кучли иссиқдан сўнг республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 8−10 даражагача пасайди.
Ҳафта бошидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин иш ҳафтасининг охиригача нисбатан қулай бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +30…+35 даражагача, баъзи жойларда +37 даражагача исийди.
Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +18…+21, кундуз кунлари +32…+35 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025