Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср: Ғазода ўт очишни тўхтатиш - минтақада кескинликни бартараф этиш учун асос
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш минтақадаги кескинликни бартараф этиш учун муҳим асосдир, дея маълум қилди Миср ТИВ.
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш минтақадаги кескинликни бартараф этишнинг асосидир. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулати Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне билан учрашуви якунида айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, Миср ва Франция бундай нозик даврда минтақадаги кескинликни пасайтириш ва вазиятни юмшатиш учун биргаликда масъулиятга эгадир.
Бундан ташқари, Миср Ғазо секторида билан ўт очишни зудлик тўхтатишни таъминлаш, Исроил ҳужумларини тўхтатиш ва минтақага катта миқдорда гуманитар ёрдам етказишда Франция билан бир хил фикрда.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, вазирлар минтақадаги тарангликни юмшатиш йўллари, Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш ҳаракатлари ва инсонпарварлик ёрдамини таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025