Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: Киевнинг Курск АЭС бўйича провокациялари Европада фалокатга олиб келиши мумкин
Киев хатти-ҳаракатлари атом электр станцияларига тўғридан тўғри таҳдид солади ва АЭХАнинг ядро хавфсизлиги ҳақидаги постулатларини бузади, деди Захарова.
Украинанинг Россия ядровий иншоотларидаги провокациялари Европада кенг кўламли техноген фалокатга олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
«Маълумотларга кўра, Киев режими Курск атом электр станциясига ҳужумга тайёргарлик кўра бошлаган. Биз халқаро ташкилотларни, хусусан, БМТ ва АЭХАни Киев режими томонидан тайёрланаётган провокацион ҳаракатларини зудлик билан қоралашга ва Курск АЭС ядровий хавфсизлиги бузилишига йўл қўймасликка чақирамиз. Бу Европада фалокатга олиб келади», деди Захарова Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда.
Захарова таъкидлашича, «Киевнинг бундай ҳаракатлари нафақат атом станцияларига тўғридан тўғри таҳдид солади, балки агентлик раҳбари Рафаэл Гросси томонидан 2022 йилда ишлаб чиқилган ядро хавфсизлиги бўйича АЭХА постулатларига путур етказади».
«Бутун халқаро ҳамжамият Киевдаги неонацистлар режими Европа қитъаси учун хавф туғдираётганини тушуниши керак. Бутун минтақаларни ва бутун халқаро ҳамжамиятни қўрқитиш, ваҳимага солишга уринишлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қатъий тўхтатилиши керак», — деди у.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025