Жамият | 13:40 / 20.08.2024
2454
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Унда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган

Шунингдек, Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид